“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”нинг навбатдаги тадбири Боғбон маҳалласидаги 19-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Унда маҳалла нуронийлари, маҳалла фаоллари, мактаб жамоаси ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ғулом Ўролов қатнашиб, “Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оила ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар” тўғрисида гапириб берди. Шунингдек бу борда туманимизда олиб борилаётган режали ишлар ҳақида ҳам тушунча берди.

Тадбир сўнгида йиғилганларга 19-умумтаълим мактаб ўқувчилар ўзларининг дилрабо куй, рақс ва қўшиқларини ижро этиб беришди.

