84 ёшли Иноят бобо чиннидай ҳовлисидаги олтин кузнинг анвойи гулларини тартибга солаётган бир пайтда дарвоза тақилллаб қолди.
- Ҳозир, - дея Иноят бобо қўлидаги гулқайчини ерга қўйиб, катта, чиройли дарвозанинг кичкина эшигини очди.
- Ассалому алайкум, - деди дарвозани тақиллатган 65 ёшли Қаюм бобо.
- Ваалайкум ассалом, келинг Қаюмжон, - деди Иноят бобо.
- Бугун соат 10.00 да туман Нуронийлари кенгаши биносида, кексалар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақалар бошланади. Сизни шунга айтгани келдим.
- Э, катта раҳмат, албатта бораман...
Сал ўтмай яна дарвоза тақиллади. Бир гуруҳ ёшлар, Иноят бобонинг шогирдлари устозни 7 мучали, 1000 ойлиги ва 84 ёши билан табриклагани келишган экан. Бобонинг хурсандлигидан кўзлари ёшланди.

- Қани ичкарига, - дея ёшларни уйга таклиф қилди бобо.
- Йўқ, раҳмат устоз,ишга шошилиб турувдик, йўл-йўлакай сизнинг дуонгизни олиб ўтайлик деб, сиз томонга бурилдик. Бахтимизга омон бўлинг...
Бу табрик Иноят бобога янги куч-қувват бағишлади. Шахмат мусобақасида барча тенгдошларини доғда қолдириб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.Уйига хурсанд бўлиб қайтган Иноят бобони маҳаллага чақириб кетишибди. Маҳалла фаоли, маслаҳатчиси сифатида бобони тез-тез йўқлаб туришади. Маҳалла ҳудудида ўтадиган тўй ва маъракалар албатта, кексалар маслаҳати билан ўтади.
- Бу борада Иноят бобога ўхшаган маҳалламиз кексалари ўзларининг доно маслаҳатлари билан доимо ёшларимизга йўлбошчилик қилиб келишмоқда, - дейди “Булунғур” МФЙ раиси Дилшод Синдоров. - Шу сабабли кўпни кўрган Иноят бобонинг ўрни беқиёс...
Иноят бобо Турдиев 1937 йили 7 октябрда Кичкина Килдон қишлоғида туғилган. 1954 йилда 2-ўрта мактабни аъло баҳолар билан битириб, ўша йилдан бошлаб Молотов номли колхозда комсомол ташкилоти секретари бўлиб иш бошлади. 1955 йилда ўша пайтлардаги ЎзДУ, ҳозирги СамДУнинг филология факультетига ўқишга кириб, 1961 йилда муваффақиятли битирди. Дастлаб 13 ва 42-ўрта мактабларда ўқитувчи, илмий мудир бўлиб ишлади. Ишчанлиги, билимдонлиги ва тадбиркорлиги билан тез орада ҳамкасблари ва туман раҳбарларининг ҳурматини қозонди. 42-ўрта мактаби ва чаласаводликни тугатиш мақсадида очилган 1-кечки ишчи-ёшлар мактабларининг директори сифатида фаолият юритди. Кейинчалик 5-ҳунар-техника мактабида таълим ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлади. 1996 йилдан пенсияга чиқди. Иноят бобо пенсияда бўлишига қарамасдан, доимо одамлар орасида, ёшлар даврасида, маҳалла фаоли сифатида кўпчиликнинг эътиборида.

- Мен учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак, - дейди Иноят бобо.
Ёшларнинг севимли устози Иноят бобо турмуш ўртоғи Холиса ая (марҳум) билан 61 йил бахтли яшаб, 4 ўғил, 2 нафар қизни оқ ювиб-оқ тараб, вояга етказишди. Фарзандларининг ҳаммаси ўқимишли, ҳунарли бўлиб, айни пайтда юртимиз фаровонлиги учун турли соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда. Бугунги кунда “Булунғур” МФЙ фаоллари, нуронийлар жамоатчилик кенгаши ходимлари, 13 нафар невара, 30 нафардан ортиқ эвара-чеваралари, дўстлари, шогирдлариИноят бобони 7 мучали, 1000 ойлиги ва 84 ёши билан қизғин қутлашмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.