9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Меҳржон” МФЙда маҳалла раисининг кексалар билан ишлаш бўйича ўринбосари Жуман бобо Шерматов ташаббуси ва ҳомийлигида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича маҳалла биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада 30 нафардан ортиқ уюшмаган кексалар ва ёшлар иштирок этишди.
Ёшлар ўртасидаги бу мусобақада барча тенгқурларини доғда қолдирган 22-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Содиқ Бобоёров маҳалла чемпиони деган шарафли ном соҳиби бўлди. Ёши катталар ўртасида эса 70 ёшли Ортиқбой бобо Умаров биринчиликни қўлга киритиб, маҳалланинг энг кекса чемпиони бўлди.
Шунингдек, мусобақа давомида Элнур Рамакаев, Жўрақул Норматовларлар энг яхши шахматчи, - деб эътироф этилди.
- Бу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад аҳолини маҳаллага жалб қилиш, улар ўртасида тинчлик, бир-бирига меҳр-оқибат ҳамда мурувватни кучайтиришдан иборат, - дейди Жуман бобо Шерматов. - Келгусида бу мусобақани давом эттириб, қўшни маҳаллалар шахматчилари билан ўртоқлик учрашувларни ўтказишни режалаштириб қўйдик.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: мусобақадан лавҳа.