- Мобода йўлингиз тушиб туман марказидан анча олисдаги Қирқшоди маҳалласи ҳудидан ўтиб қолсангиз, катта йўлнинг икки чеккасидаги соя бериб турган қоратол ва кўктерак каби манзарали дарахтлардан кейин меваларидан бол томиб турган ўрикзор, шафтолизор ва олмабоғ бошланади. Олтин куз қуёшининг заррин нурларида товланиб, мўл ҳосилдан дарак бериб, шохлари ерга тегай деб турган олма боғдаги қизил, сариқ, кўк олмалар кўзни қувонтиради.
- Ҳорманг отахон, бу йил ҳосил мўл бўлибдику, - деймиз салом-аликдан сўнг енгларини билакларигача шимариб олган, ёши етмишни қоралаб бораётган Султон бобога қараб.
- Э, бор бўлинглар, - дейди отахон йўловчиларга қараб. - Мен сизларга айтсам, олмадан мўл ҳосил оламан деган киши олма дарахтларини юқори агротехника қоидалари асосида, ўз вақтида озиқлантириб туриш керак. 20 йилдан буён мана шу 30 сотихли томорқамиздаги олма боғни парваришлаб келаяпман. Парвариш қанча яхши бўлса ҳосил ҳам шунга яраша бўлади...
-Кекса боғбон Султон бобо биргина шу олма боғидан олган даромади ҳисобидан янги уйлар қурди, эски, қадимги уйларини замон талаблари асосида таъмирдан чиқарди. Қизларини ширин турмуш қучоғига узатди, ўғилларини уйлантириб, қўш келинли бўлди. Невараларига суннат тўйлар қилиб берди. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган “Дамас”, “Нексия” каби енгил автомобиллар сотиб олди.
-Жорий йилги даромадимиз ҳисобидан оила аъзоларимиз билан биргаликда дастлаб улуғлар Ватани бўлган кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқад шаҳри ва туманларидаги зиёратгоҳларга бориб келишни ният қилганмиз, - дейди Султон бобо кулиб. - Айни пайтда пишиб етилган олмаларни оила аъзоларимиз билан бирга териб олиб, қайта ишлаш корхоналарига нақд пул ҳисобига топшираяпмиз, деҳқон бозорига чиқараяпмиз. Маҳалламиз ҳудидаги кам таъминланган оилаларни ва беморларни ҳам боғимизда пишган олмалар билан йўқлаб турибмиз.
Султон бобонинг ҳаракатлари чаққон, ёш йигитлардай бардам. Ёшига нисбатан анча ёш кўринади.
- Меҳнат одамни ёшартиради, - дейди Султон бобо. - Боғимиздаги тоза ҳавонинг ўзи бир шифо. Агар сал қимирлаб меҳнат қилсангиз жонингиз роҳатда бўлади. Бекорга айтилмаган: - меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат, деб.

Раббим ҲОТАМОВ.