Нуронийларни эъзозлаш ҳафталиги давомида туман ҳокимлиги ҳамда "Иноят бобо Турдиев" номидаги шахмат клуби раҳбари Мирзақаюм Қодиров ташаббуси билан 20 нафардан ортиқ кекса шахматчилар "Шахмат - ақл чархи" шиори остида туман нуронийлар марказида шахмат бўйича ўтказилган мусобақада ўзаро беллашдилар.
Қизғин баҳслар остида ўтган бу мусобақада Сапарали Сангиров барча нуроний шахматчиларни доғда қолдириб, 1-ўринни қўлга киритди. Эркин Мавлонов 2-, Салоҳиддин Алиқулов 3- ўринни эгаллашди.
Мусобақа олдидан туман ҳокими Самандар Астонов барча иштирокчиларни нуронийлар ҳафталиги билан қизғин табриклаб, уларга омад тилади. Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига туман ҳокимлиги ва қалби дарё ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.
"Булунғур" МФЙ ҳудудида бўлиб ўтган ушбу мусобақа давомида шахматчи нуронийлар бир пиёла чой баҳона мириқиб суҳбатлашдилар.
Раббим ҲОТАМОВ.