Сайилгоҳ кўчасидаги энг чиройли, обод, атрофида турли хил анвойи-хушбўй гулларажойиб ҳид таратиб тургануйлардан бири бўлган бу хонадонда тумандаги энг обрўли, эл-у юртнинг ҳурматига сазавор бўлган, ёшларнинг севимли устози, “Халқ таълими аълочиси” бўлган Нурулло бобо Убайдуллаевлар оиласи яшайди.
Нурулло бобо иккинчи жаҳон урушида гитлерчи-фашистларга қарши мардларча жанг қилган. Унинг кўксига бир қатор жанговор орден ва медаллар тақилган эди. Улуғ Ватан учун бўлган жангларда душманни ер тишлатиб, Буюк ғалаба билан қайтган Нурулло бобо 46-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга расм-чизмачиликдан дарс бера бошлади. Дарсдан бўш пайтларида уруш асоратларини тугатиш ишларида фаол қатнашди. Колхоз-совхозлар, турли идора ва ташкилотлар учун жанговор шиорлар ёзди. ”Яхши яшаш учун яхши ишлаш керак”. Шу боис Нурулло бобо ҳамма ишлардан ташқари асаларичилик билан ҳам шуғулланди. Пенсияга чиққанидан сўнг маҳалладошлари у кишини энди шаклланаётган маҳаллага бир овоздан маҳалла оқсоқоллигига сайлашди. Жамоатчилик асосида биринчи сайланган маҳалла раиси сифатида дастлаб ободончиликка катта эътибор қаратди. Маҳалла хонадонларида бўлиб ўтадиган тўй-маъракаларга бошчилик қилиб, нобудгарчиликларнинг олдини олиш, тўйларни ихчам, кам харажатли ҳамда спиртли ичимликсиз ўтказишга бошчилик қилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак, у пайтларда маҳалла раисларига маош берилмас эди. Мустақил юртимиз эндигина тетапоя бўлиб келаётган бир пайтда озиқ-овқат танқислиги юзага келди. Ана шундай оғир пайтдадавлатимиз раҳбарлари, шахсан Ватанимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан аҳолини 7-8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш дастури ишлаб чиқилди. Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларини, озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирган,очарчиликларга бардош бериб келган Нурулло бобо ана шу дастур асосида маҳалла аҳолисига белгиланган миқдордаги озиқ-овқатни маромида тарқатишда ҳалол-покиза, виждонан, астойдил хизмат қилди.
- Нурулло бобонинг эл ғамида қилган меҳнатларини маҳалладошлари ҳеч қачон эсдан чиқармайди, - дейди маҳалла оқсоқолларидан бири Ориф бобо Олимов. - Тиниб- тинчимас Нурулло бобо шунча ишдан ортиб, араб алфавитидагиэски ўзбек тилини ўрганувчилар учуникки ойлик махсус курсташкиллаштириб, икки мингдан ортиқ қизиқувчиларга сабоқ берди. Ватанимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов айтганларидай, “элим деб, юртим деб ёниб” яшади, сидқидилдан ҳалол-покиза меҳнат қилди. “Меҳнатнинг таги роҳат”, деб бежиз айтилмаган . Нурулло бобонинг соф меҳнати эвазига турмушлари фаровон, дастурхонлари тўкин бўлди.
Нурулло бобо турмуш ўртоқлари, фариштали-сариштали уй бекаси Муҳарраммомо билан уч ўғил, уч қизни оқ ювиб-оқ тараб вояга етказдилар. Маҳаллада ҳамма ҳавас қиладиган ажойиб фарзандлари, бири-биридан чиройли ўғил-қизлари бугунги кунда мустақил, озод ва обод, жаннатмонандюртимизнинг фаровонлиги учун турли соҳаларда ғайрат билан самарали меҳнат қилишмоқда. Техника фанлари номзоди Мусахон Убайдуллаев Самарқанд Давлат Архитектура ва қурилиш олийгоҳида ишлайди. Медицина фанлари номзоди Зебинисо Убайдуллаева вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида асаб жарроҳи, Меҳринисо Убайдуллаева олий тоифали физика фани ўқитувчиси, Юсуфхон Убайдуллаев математика фанлари доктори, профессор, Юнусхон Убайдуллаев тадбиркор уста, Гулчеҳра Убайдуллаева олий тоифали шифокор, халқ хизматида оталаридек сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.
1983 йил23 февраль - Ҳарбийлар куни муносабати билан собиқ СССР Мудофаа вазирлигидан бир гуруҳ комиссия аъзолари иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабанинг 38 йиллиги муносабати билан табриклаш учун Булунғур тумани ҳарбий комиссариатига ташриф буюришади. Ғалабага мардларча муносиб ҳисса қўшган булунғурлик жангчилар кўксига навбати билан эсдалик медаллари тақилиши билан бирга совға-саломлар ҳам улашишади. Навбат Нурулло бобога келгач:
- Ўртоқ Убайдуллаев, сизнинг устингиздан шикоят тушган, - дейишди комиссия аъзолари. - Сиз уруш давомида ўзимизникилардан бирини уриб ўлдирган экансиз, шу ростми? Шу ҳақида гапириб берсангиз.
- Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган, - деди Нурулло бобо. - Мен хизмат қилаётган бўлим командири яширинча душманга ёрдам бераётган экан. У менга:
- Айтганимни бажарасан, бўлмаса ўласан, - деди. Мен:
- Душманга эмас, ўз Ватанимга хизмат қиламан, - дедим. Шу боис иккаламиз даҳанаки жанжанлашиб қолдик. Охир-оқибат унинг буйруғини бажармай, остимдаги табуреткани унинг жирканч башарасига қараб отдим. Мен уни ўлдираман, деб сира ҳам ўйлаганим йўқ. Тўғри йўлни тушунтираман дегандим. Афсуски, у мени тушунмади... Бор гап шу.
- Далилингиз борми? - савол беришди комиссия аъзолари.
- Шу ишим учун Бош Қўмондон Сталиннинг буйруғи билан менга раҳматнома эълон қилинган.
- Қани ўша раҳматнома?
Нурулло бобо елка қисиб:
- Билмасам, - деди. Ахир, орадан анча йиллар ўтиб кетган...Комиссия аъзолари дарров туман ҳарбий бўлими ходимларини “вилоят архивидан суриштириб келинглар”, деб шаҳарга жўнатишди. Чамаси орадан икки соатлар ўтди. Архивдан раҳматномани топиб келишди. Лекин, бу қисқа вақт ичида комиссия аъзолари Нурулло бобони тергов қилавериб нари-берига обориб обкелишди. Бу икки соат вақт Нурулло бобо учун гўё бир неча йилларга чўзилгандай бўлди. Раҳматномани синчиклаб ўқиб кўрган комиссия аъзолари Нурулло бобони қучоқлаб, кечирим сўраб, кўкрагига “Ғалабанинг 38 йиллиги” юбилей медалини тақиб қўйишди...
Хурсандлигидан кўзларида қувонч ёшлари билан уйига кириб борган Нурулло бобони биринчи бўлибкутиб олган турмуш ўртоғи Муҳаррам момо:
- Сизни кутавериб кўзларимиз тўрт бўлди, тинчликми? - деб сўради. Нурулло бобо бор гапни оқизмай-томизмай бир бошдан гапириб берди.
- Яхшиям архив бор экан... Бундан хабар топган Нурулло бобонинг ўғил-қизлари суюкли, қаҳрамоноталарини бир-бир бағриларига босиб, Буюк ғалаба билан астойдил табрикладилар. Раббим ҲОТАМОВ.