Республикамиз бўйлаб ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий билим ва салоҳиятини ривожлантириш бўйича “Халқ ва армия бир тан-у бир жондир” шиори остида ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда.

Яқинда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Толибжон Ҳасанов ва Қуролли Кучлар хизматчиси Ёрқинжон Сафаровлар ташаббуслари билан ҳарбий техника ва Ўзбекистон армиясининг турмуш тарзи, яшаш шароитига қизиққан туманимиз умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларидан 200 нафардан ортиқ ўқувчилари вилоятимиздаги Марказий ҳарбий округга олиб борилди ва ўқувчилар замонавий ҳарбий қурол-аслаҳалар билан танишишиб, ҳарбийларнинг маданий-маърифий чиқишларидан баҳраманд бўлишди. Шунингдек, аскарлар ўқувчилар қўл жанги ва ҳарбий қуроллардан қандай фойдаланиш лозимлигини амалда кўрсатишди. Ўқувчилар экскурсия жараёнида ”Ватанпарвар боғи”га киришди.

Ушбу экскурсия ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Камол АЛИБОЕВ.