Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан «КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША» шиори остида Булунғур туманидаги барча умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, маҳалла ва мактабгача таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилмоқда.

Яқинда тумандаги 4, 5, 8-умумтаълим мактабларида «КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША» шиори остида туман МИБ бошлиғи, туман Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.
57, 6, 2-умумтаълим мактабларида эса буюк аждодларимиз Алишер Навоий, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк боболаримиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

9, 10, 11, 12-умумтаълим мактабларида туман МИБ бошлиғи 32736 ва 95659-ҳарбий қисмлар ҳарбийлари билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари иштирокида “Давра суҳбати” ўтказилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
18-умумтаълим мактабида туман МИБ бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари, Марказий ҳарбий окуруг оркестри ва ҳарбий хизматчилар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси тинчлиги йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчи, марҳум сержант Маъруфжон Ражабов ўқиган мактабда тадбир ўтказилиб, ҳарбийлар томонидан саҳна чиқишлари намойиш этилди.

Тумандаги 4, 52, 57, 58, 60, 37-умумтаълим мактаблари ўқувчилари 32736-ҳарбий қисмга саёҳатга олибборилиб, ўқувчилар ҳарбийларнинг қурол-аслаҳалари ва яшаш шароитлари билан таништирилди.
39, 41, 35, 40, 44-умумтаълим мактаблари ўқувчилари 9224-ҳарбий қисмга саёҳатга олиб борилиб, ҳарбийларнинг қурол-аслаҳалари ва яшаш шароитлари билан таништирилди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман ҳокимияти олдида «Ёшлар форуми» ўтказилди. Форумга тумандаги барча корхона, ташкилотлар, таълим муассасалари, ўқувчи-ёшлар ва 32736-ҳарбий қисм ҳарбийлари, 9224-ҳарбий қисм техникалари ҳам жалб қилинди.

13, 2, 11, 22, 20-умумтаълим мактабларида «Мен ҳам ҳарбий бўламан» мавзусида мактаб ўқувчилари ва ёшлар билан 32736 ва 95659-ҳарбий қисм ҳарбийлари, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, мудофаа тизимидан нафақага чиққан ҳарбийлар ва туман Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари ва халқ талими ходимлари билан биргаликда “Давра суҳбати” ўтказилди.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тумандаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлар иштирокида «Шунқорлар»ҳарбий спорт мусобақаси 5-та шарт бўйича ўтказилди.
1-ўрини 11-мактаб жамоаси,
2-ўрини 21-мактаб жамоаси,
3-ўрини49-мактаб жамоасиэгаллади. Ғолиб жамоалларга туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Илчиев, туман МИБ бошлиғи М.Тўйчиев ва 32736-ҳарбий қисм ҳарбийлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси тинчлиги йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчи, марҳум сержант Маъруфжон Ражабовнинг хонадонига борилди.Онаси ва оила азоларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, совғалар берилди.
2021 йил 14 январь куни туман ҳокими бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллигини муносиб кутиб олиш ва «КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША» широи остида туман ҳокимияти олдида байрам тадбирини ўтказиш учун тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, ўқув муассасалари ва ҳарбий қисмнинг техникалари ҳамда ҳарбий хизматчилари жалб қилинади.
Мамиржон ТЎЙЧИЕВ,
туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор.