Туманимиздаги барча билим масканлари, ташкиолт ва муассасаларда бахтимиз қомуси саналмиш Конституция кунига бағишлаб турли тадбирлар, кечалар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 6 декабрь куни туманимиздаги 55-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Таълим масканининг ёшлар етакчиси Суннатилло Камалов ҳамда ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Дилафрўз Сулаймонова ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу тадбирда мактабнинг ММИБД ўринбосари Дилрабо Ҳаитбоева, мактаб ЎИБДЎ Ғайрат Хожиев, тарғиботчи Наргиза Абдурахманова ва туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи инспектор-психологи, катта лейтенант Зафар Қудратовлар иштирок этишди.
“Конституция-бахтимиз пойдевори” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда мактабнинг 9 “а” ва 9 “б”-синфлари ўқувчилари иштирокида ўтказилди. Баҳсларга бой бўлган ушбу беллашувда ўқувчилар қомусимизга бағишланган турли саҳна кўринишлари, савол-жавоблар, викторина ўйинлари намойиш этишди.

Тадбирда фаол иштирок этишган ўқувчилар мактаб маъмуриятининг совғалари билан тақдирланди.
Суннатилло КАМАЛОВ,
55-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси.