Мактабимизда мунтазам равишда турли байрамлар, таниқли шоир ва ёзувчилар, давлат арбоблари таваллуд топган кунлар кенг нишонланади. Уларга бағишлаб тадбирлар, кечалар уюштирилади. Бундай тадбирларда ўқувчилар фаол иштирок этиб келишмоқда.

Тадбирда мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Байрам тадбирида дастлаб мактаб директори Раъно Ҳакимова сўз олиб иштирокчиларни Буюк ғалабанинг 76 йиллиги ва 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан чин дилдан қутлаб, ота-боболаримизнинг жанггоҳларда кўрсатган жасоратлари ва фронт ортида мардонавор хизмат қилган бобо- момоларимизнинг кўрсатган жасоратлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.


Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмида ўқувчилар томонидан она ватанни мадҳ этувчи шеърлар ифодали тарзда ўқилди. Айниқса 1-синф ўқувчиси Азиза Аҳророва, 6-синф ўқувчилари Мадина Шакарбоева, Севара Неъматова ва Саида Маматқуловалар томонидан ўқилган шеърлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, 8-синф ўқувчилари томонидан ижро этилган ҳарбийларга бағишланган саҳна кўринишлари олқишларга сазовор бўлди.
Комила АНДАҚУЛОВА,
Диёра ВАЛИБОЕВА,
55-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчилари.