Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 3 августдаги 174-сонли “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам ИИБ ходимлари ташаббускорлигида Ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ойлик доирасида “Маънавият маршрути” бўйича туман ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари туманимиздаги ҳарбий қисмлар, бахши-шоир Фозил Йўлдош уй-музейи ва “Хўжа Ҳофиз Меросий”, “Хўжамазгил ота” зиёратгоҳларига ташрифлари амалга оширилди.
Туман ИИБ биносининг “Маънавият хонаси”да “Ватанни севмоқ – иймондандир!” шиори асосида таркиб ходимлари билан туманимиздаги “Амир Ҳамза” масжиди имом- хатиби Мамадиёр Жомонқулов, “Оқтепа” масжиди имом-хатиби Мансур Рустамов, “Килдон” масжиди имом-хатиби Толиб Маматқулов ва туман Дин ишлари бўйича бош мутахассиси И. Равшановлар иштирокида “Ватанпарварлик дарслари” ўтказилди. Учрашувда таркиб ходимлари томонидан берилган саволларга имом-хатиблар ҳаётий мисоллар асосида батафсил жавоблар қайтаришди.
Шуннгдек, 9-сон Мусиқа ва санъат мактаби биносида ИИБ таркиб ходимлари билан ушбу мактаб тўгарак аъзоларининг “Учинчи ренессанс пойдевори - ёш ватанпарварлар” шиори остида ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари ва она Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Суннатилло РАҲМОНОВ,
туман ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник.