Шу кунларда Конституциямизнинг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда. Жумладан, туманимиз марказидаги ташкилотларидан тортиб, чекка-чекка маҳаллалардаги таълим масканларида ҳам ҳудди шундай кечалар ташкил қилинмоқда.
Булунғур тумани ХТБ га қарашли 53-умумтаълим мактабида ҳам хуқуқ фани ўқитувчиси Ғолиб Султонов ташаббуси билан “Конституция бахтимиз қомуси” шиори остида байрам кечаси ташкил қилинди.
Фаоллар залида ўтган тадбирда мактабнинг барча ўқувчилари фаол иштирок этди. Ўқувчилар тилидан айтилган шеърлар, қизлар ижросидаги рақслар йиғилганларга маъқул келди.
Тадбир якунида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Соҳиба Мамарасулова жисмоний тарбия ўқитувчиси Бахтиёр Эргашовни дарс ўтишдаги фаоллиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирлади. Бундан ташқари фаол қатнашган ўқувчиларга ҳам фахрий ёрлиқ ва мактаб жамоаси номидан совғалар топширилди.
Мадина ЭЛИБОЕВА,
53-умумтаълим мактаби психологи.