Бугун туманимиздаги 3-умумтаълим мактабида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб “Агар ҳаёт бўстон бўлса боғбон муаллим” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва мазмунли ўтган ушбу тадбирда тадбир меҳмонлари ва ўқувчилар томонидан байрам муносабати билан устозлар ва мураббийларга бағишланган шеърларни ифодали ўқишди. Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга тадбир меҳмонлари томонидан шеърий китоблар тақдим этилди.