1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 42-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Зоҳид Усмонов ташаббуси билан “Ёшлар марафони” ўтказилди. Унда мактаб ўқувчилари уч минг километргача бўлган масофага югуриш мусобақасида ўзларининг чаққонлигини синовдан ўтказишди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада юз нафардан зиёд ўғил-қизлар ичида энг чаққон ва тез ҳаракат қилган 6-синф ўқувчиси Муҳлиса Жўрақулова биринчи ўринни эгаллади. 5-синф ўқувчилари Лола Абдуҳалилова ҳамда Мурод Валиев иккинчи-учинчи ўринларни қўлга киритди.
Ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Лазизбек ЭРГАШЕВ,
42-умумтаълим мактабининг
11-синф ўқувчиси.