Яқинда туманимиздаги 23-умумтаълим мактабининг фаоллар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят касаба уюшмалари бирлашмасининг навбатдаги семинари бўлиб ўтди.
Семинарда бирлашма бошлиғининг ўринбосари Бегзод Ўролбоев, бирлашманинг Агросаноат маълумки ходимлари масъул ташкилотчиси Нормурод Ражабов, ташкилий ишлар бўлими мудири Райхон Абдуллаева ҳамда туман кенгаши раислари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари иштирок этишди.
Самимий суҳбат тарзида ўтказилган ушбу семинарда бирлашма раисининг ўринбосари Б. Ўролов сўзга чиқиб, касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти, жойлардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг вазифалари, иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари тўғрисида сўз юритди.
Ташкилий ишлар бўлими мудири Р.Абдуллаева ҳисобот-сайлов конференцияси, қўмита йиғилишлари, иш режа тузилишлари, бошланғич ташкилотларнинг қўлланмаси, меҳнат муҳофазаси, ички меҳнат тартиби, жамоа шартномаси, берилаётган имтиёзлардан фойдаланишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида семинар иштирокчиларига тушунча берди.

Ўзига хос самимий суҳбат тарзида ўтказилган семинарда иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Тўлқин НУРАЛИЕВ.