Туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан бошланғич ташкилотларнинг ҳисобот-сайлов ва умумий йиғилишларини ўтказиш мақсадида ташкилий гуруҳ тузилди. Бунга тегишли тармоқ ва бошқарув идоралари вакиллари ҳам жалб этилаяпти.
Йиғилишларни жойларда режа асосида ўтказиш, пухта ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган йиғилишда ҳам қатнашчиларга тегишли маълумотлар, тавсиялар, тушунчалар берилди. Бошланғич ташкилот раиси этиб, бошқаларга намуна бўла олишини ҳисобга олган ҳолда, шифокор Нодира Пармонова сайланди.
* * *
Яқинда “Самарқанд” базмгоҳида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова иштирокида маданий тадбир ўтказилди. Унда туман хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари аъзолари, МФЙ фаоллари, кекса онахонлар ва ижтимоий қатлам вакилаларидан иборат 200 нафар хотин-қизлар қатнашди. Тадбир давомида улар меҳмон билан дилдан суҳбат қуришди, С.Раметова ҳам ўзининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.
Тадбир қизиқарли, ибратли, суҳбатларга бой бўлгани билан эсда қоларли бўлди.
Холида ҚИЛИЧЕВА,
туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.