9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда тумандаги барча мактаблар ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, фаолари, коллеж ўқувчилари иштирок этишди. Давра суҳбатида иштирок этган Республика жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш бошқармасининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Бахтиёр Туробов 28 апрель - “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”нинг тарихи ва ҳозирги кунда ушбу ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олдилар. Суҳбат ниҳоясида фаол касаба уюшма аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: совғаларни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Даврон Умматов топширмоқда.