Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда туман маркази ва узоқ қишлоқларида истиқомат қилаётган 70 нафар кам таъминлаган, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор хонадан эгаларига “Артель” русумли газ плиталари ва газ баллонлари ёрдам сифатида топширилди. Совғалар Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси туман қўмитаси, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюгшмаси туман Кенгаши, Истеъмол товарлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳомийлигида тақдим этилди.
- Бундай эътибордан бошимиз кўкка етди, - дейди “Хўжамазгил” маҳалласида яшовчи фуқаро, 80 ёшли Александра Зекунова. - Жаннатмонанд юртимизда ҳар бир инсон юксакқадрланаётгани биз кексаларни қувонтириб юборди.
Маҳаллалар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштрок этган бу тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари А.Қодиров иштирок этди.
Раббим ҲОТАМОВ.