Жорий йилда Булунғур туманида 2 га майдонда иссиқхона ва 7 га лимон хоналар ташкил этиш режалаштирилган. Хозирда туманимизда мавжуд иссиқхоналарда асосан Помидор бодринг турдаги экинлар экилган аммо экинлар мавсумда (кузги тунлам, сим қурти, нематодалар,помидор занг касалиги, ўргимчак кана, ширалар, куя, оққанот ва ғовакловчи пашша гамма тунлами) каби турли зараркунандалар зарарлайди. Бу Каби шираларга қарши кимёвий курашда 2,5 фоизли “Десис” га 0,5 литр “БИ-58” 1 литрга ёки 20 фоизли “Комфидор” 0,5 литрга ҳисобида қўлланилади. 50 фоизли “Актепиллик” ва “Карбофос” нинг0,2 фоизли ҳамда “Карате”нинг 0,1 фоизли эритмаларини пуркаш хам яхши самара беради.
Шунингдек иссиқхоналарда намликнинг ортиши, ҳароратнинг ортиши туфайли ун шудринг ва сохта ун шудринг касли бодрингга зарар келтирса, помидор баргларини қўнғир доғланиш ва фомос кўпроқ зарарлайди.
Помидорнинг фомос касаллиги, яъни ҳосил бандининг чириши намликнинг ортиши, чакки томчиларининг кўпайиши натижасида пайдо бўлади. Мева бандида жойлашган гулларга ушбу томчилар тушгач, гуллар фома дестриктива турдаги замбуруғлар орқали чирий бошлайди оқибатда гул барги атрофи чириб, мевалар тўкилади.
Иссиқхоналарни тез-тез шамоллатиб туриш ва намликнинг ортишига йўл қўймаслик зарур. Бу касалликга қарши 70 фоизли “Топсин-М” 1 кг/га ёки “Мис купораси”ни 0,8 кг/га ҳисобида 1 тонна сувга қўшиб сепиш лозим.
Бодрингда ун шудринг ва сохта ун шудринг, помидорда қўнғир доғланиш касалига қарши 25 фоизли “Байлетон” 0.12 кг/га “Олтингугурт” 4-6 кг/га ёки 60.7 фоизли “Превикур” 1.5 л/га ҳисобида пуркаш мумкин.

Алишер АБДУРАХМОНОВ,
Шерали АРЗИҚУЛОВ,
Булунғур туман Ўсимликлар Карантини ва Ҳимояси агентлиги агроном энтомологлари.