Олим ва мутахассисларнинг фикрига кўра, сўнгги йилларда айрим вилоятларда тарқалиши кузатилаётган картошка ва помидор куясига тезкор тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчиллик билан амалга оширилмаса, бу йилги ҳосилнинг 60-80 фоизгача қисми зарарланиб, нобуд бўлиши мумкин.
Картошка куяси картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли карантин ҳашарот ҳисобланади. Капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Бош қисми тўқ жигарранг ёки қора рангда.
Куя личинкаси умри давомида 4 даврни ўтайди, 11-26 кунгача ривожланади. Картошка куяси ҳаво ҳарорати +40 дан юқори бўлганда 7 кунда ривожланади. Hаво ҳарорати +27 даражага етганда зараркунанданинг ривожланиши ҳаммаси бўлиб 25 кунга чўзилади. Бир йилда 5-6 авлод беради. Қулай шароитда картошка куяси йилига 11-13 тагача авлод бериши ҳам мумкин.
Картошка куяси кўчатларга ҳам, ўзини тутиб олган ўсимликларга ҳам зарар етказади, кўчатларнинг айрим баргларини ва баъзан бутун тупини қуритиб қўйиш ҳолатлари кузатилади. Картошка куяси баъзан помидорнинг мевасига ҳам зарар етказади. Картошка куясининг капалаги экинларнинг баргидан ташқари юзароқдаги картошкасини ҳам жароҳатлайди. Далада картошка қазиб олингандан кейин, омборга куя личинкалари билан зарарланган тугунаклар олиб кирилса, 25-80 фоиз сақланаётган картошка тугунаклари нобуд бўлиши мумкин. Кўп зарарланган барглар қуриб, қўнғир тусга киради ва қовжираб, ёрилиб кетади. Куя кўпайган далалар куйганга ўхшаб қолади. Кузда ўсимликларнинг учларидаги қўшни барглар кўпинча ўргимчак иплари билан бир-бирига ёпишади. Зарарланган картошка юзаси қурт киргандан бир неча кун кейин пушти доғ бўлиб қолади. Зарарланган помидор ва картошка ҳосилининг аксарияти чириб кетади.
Картошка куясига қарши кураш чоралари қуйидагилардан иборат:
- зараркунанда тарқалган давлатлардан келаётган юк машиналари ва юкларни мажбурий карантин текширувидан ўтказиш;
- саноат юклари ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш;
- ўсимлик маҳсулотлари ортилган ҳудудларни 3 км.гача феромон тутқичлар ёрдамида текшириб чиқиш;
- итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни доимий назорат қилиб, текшириб туриш;
- картошка поясини қуриб қолишига 5-7 кун қолганда ўриб олиш ва йўқ қилиш;
- даладан картошкани тез йиғиштириб олиш;
- белгиланган тартиб қоидалар асосида картошка мевасини бром-метил билан зарарсизлантириш;
Республикамизга картошка куяси тарқалган давлатлардан картошка ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимлик маҳсулотларининг кириш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан бериладиган сертификатлар орқали амалга оширилади.
Картошка экилган майдонларда картошка куяси капалаги яхши уча бошлаганда ёки личинкаси зарари аниқланиши билан Энтовант 15 фоиз эм.к. препаратини 0,45-0,5 л/га меъёрида, кечки салқинда 250-300 литр ишчи эритма тайёрлаб ишлов бериш керак. Орадан 10-15 кун ўтказиб иккинчи ишловни Энтовант 15 % эм.к. 0,4л/га + Энтолучо 20 % эм.к. 0,2 л /га амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, картошка етиштирадиган майдонларда ушбу зараркунанда ҳашарот ҳамда унинг личинкалари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходимлари билан доимо маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва керакли кўрсатма ҳамда тушунчаларга эга бўлиб бориш тавсия этилади.

Ф.ЭГАМБЕРДИЕВ,
А.САРИМСОҚОВ,
туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агроном-энтомологи.