Ёшларни миллий адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган адиблар ҳаёти ва ижоди билан таништириб бориш, уларни адабиётга қизиқтириш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида туманнинг 55-умумтаълим мактабида тарғиботчи Наргиза Абдураҳмонова раҳбарлигида ёзувчи ва киносценарист Азамат Қоржовов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.



Ўқувчи ёшлар ва устоз мураббийлар иштирокида ўтган тадбирда мактаб ўқувчилари ижодкорга ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.
Тадбир сўнггида эса ёзувчи сўзга чиқиб, мактаб жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди. Қизиқарли саволлар билан фаол қатнашган ўқувчиларга эсдалик учун ўз китобларидан тақдим этди.

