Жорий йилнинг 28 сентябрь куни туманимиздаги 1-ИДУМда ёзувчи Азамат Қоржовов билан шу мактабда таҳсил олувчи бир гуруҳ ижодга қизиқувчи ўқувчиларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ўз устида тинимсиз ишлайдиган, элликка яқин ҳаётий-маиший ва саргузашт, мистика, шеърлар тўплами, детектив асарлар муаллифи, ёзувчи, сценарист, толмас ижодкор Азамат Қоржовов иштирокчиларга ўз ҳаёти, ижоди ва иш фаолияти ҳақида сўзлаш баробарида, шеър ва асарларни ёзишда аввало инсонда истеъдод бўлиши, қолаверса ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кўп мутолаа қилиш лозимлиги тўғрисида сўз юритди.
Ўз навбатида ўқувчилар ҳам ижод намуналаридан ўқиб беришди. Улар томонидан берилган барча саволларга ёзувчи-публицист А.Қоржовов атрофлича тушунчалар берди.