- Дилбар опа, сиз туманнинг илғор мактабларидан бири - 42-умумтаълим мактаби директорисиз. Оилада бир уйнинг сарамжон бекаси, олти фарзанднинг жонкуяр онасисиз. Бугун сиз билан соҳангиздан бироз узоқлашган ҳолда гўзал ҳилқат вакилалари - аёллар тўғрисида суҳбатлашсак.
- Аёл қачон меҳр-муҳаббатга тўяди? Қачон ҳотиржамлик ҳиссини туяди?
- Аёл қалби жуда сирли. У ўзини эри учун ҳам, фарзандлари учун ҳам фидо қилишга қодир ҳилқат! Ҳаётда шундай жафокаш аёллар бўладики, улар ҳатто бегоналар учун ҳам ўзларини фидо қила олади. Баъзан аёл Яратгувчи томонидан бошқаларга меҳр улашиш, уларнинг ҳожатини чиқариш учун яратилганмикан, деб ўйлаб қоласан киши. Бироқ, ўша куюнчак қалб бошқалардан ҳам шундай меҳрни кутади. У буни тилида айтмаслиги мумкин, аммо кутаверади...
Аёл эри билан яшаб туриб, бошқа эркак билан учрашиб юрганларини ҳам эшитганмиз. Бу даҳшат! Ҳалоллик йўқолган жойда ҳамма нарса йўқолади. Истаймизми-йўқми, орқамизда кучли руҳий таянчимиз бор – бу эътиқодимиз! Шунинг учун биз ҳамма масалада ҳалолликка таянишимиз керак. Ҳалол бўлмаган одамдан бошқа ишларда ҳам яхшилик кутманг, чунки улар тутган йўл барибир адашувларга сабаб бўлади.
- Замонавий аёлларга муносабатингиз қандай? Аёл қандай бўлиши керак?
– Момоларимиз бежиз: «Жаннат оналар оёғи остидадир», дейишмаган. Фотима, Анбар оналаримизнинг улуғланиши ҳам бежиз эмас. Ривоятларга кўра, Анбар онамизнинг ҳожалари чўпон бўлган. У киши кун тиғида чўлга подани боққани кетганида, Анбар онамиз ҳам уйга кирмай, офтобда ўтирар экан. Ҳожалари уйга қайтиб, офтобда куйиб ўтирган завжасини кўриб, ҳайрон бўлибди:

- Мен-ку, дала-даштда кун тиғида мол боқиб юришга мажбурман. Сен нега офтобда куйиб ўтирибсан? - деб сўрабди. Шунда Анбар она:
- Сиз молнинг кетидан жазирамада юрсангиз-у мен соя-салқинда мазза қилиб ўтирсам, бу адолатдан бўладими? Бу ахир гуноҳ эмасми?! - деб жавоб қилибди. Энди бу ривоят. Аммо Анбар онамиз бекорга улуғ бўлиб қолмаган. Уларнинг хожалари ҳам, ўзлари ҳам бажариш мушкул бўлган, залвори оғир юкларни бўйинларига олишган.
Бугунги аёллар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар янада фаоллашди. Аёлдан янада тезкорлик талаб қилиняпти. Барибир ҳаммасига улгуриш қийин, бунинг иложи ҳам йўқ. Тўғри, аёлнинг интилгани яхши. Лекин, унинг хатти-ҳаракатида, умуман ҳамма нарсада меъёр бўлиши зарур. Йўқса, у толиқиб қолади. Бошқа томондан уни эри ҳам қўллаб-қувватлаши керак. Айримлар учун меҳр кўрсатмай яшаш – бу мартаба, гўё. Бу даҳшат-да, энди! Оилада эркакка нисбатан аёлга кўпроқ қийин. Мен истардимки, аёлликни бердингми, шунга яраша унинг лаёқатини тушунадиган, уни қадрлайдиган жуфт бер!

- Ҳар бир аёл байрамда ниманидир кутади. Аслида аёлга нима керак?
- Аёлга энг биринчи навбатда кўнгил хотиржамлиги керак. Мен унга ҳамма томондан, эридан, оиласидан, фарзандларидан хотиржамликни тилаган бўлардим. Кўнгил ёруғлиги аёл учун бошқа ишларга ҳам рағбат беради. Ва албатта, муҳаббатни тилаган бўлардим. Қани энди бари кутганлари ижобат бўлса! Ахир боласи бир ёшга тўлгунича у қанчалар азоб чеккан. Аёл кимдан нимани кутган бўлса, Худо шуларнинг барини берса! Ҳаёт йўлимизни чангалзорга қиёслашади. Уни четлаб ўтиб бўлмайди. Лек шу йўлни муносиб босиб ўтиш бахтини барча аёлларга берсин!
- Опа мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Сўнги сўз ўрнида туманимиз аёлларига тилакларингиз.
- Хулоса ўрнида айтадиган бўлсам, азиз аёллар, сиз оқиласиз! Сиз бардошлисиз?
Керак жойда қудратли ҳам бўла оласиз! Ҳар вақт атрофдагилардан меҳр-муҳаббат олиб, уларга меҳр улашиб юринг!
Суҳбатдош Малика СУЮНОВА.