Бугун экилган бир дона ниҳол эрта катта дарахтга айоангач, унинг соясию мевасидан каттаю кичик бирдек баҳраманд бўлади, олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади.
Барчамизга маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселекторда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинишини маълум қилди.
Мазкур лойиҳа доирасида:
йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;
бундан буён экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлади;
бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинади.
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида — 16 млн тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада — 15 млн тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда — 14 млн тупдан кўчат экилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари хам фаол иштирок этиб, Жомбой тумани худудида 500 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда. Бундаг ташқари яна 1000 тупдан ортиқ турли хил дарахтлар экиш режалаштирилган.
Шундай экан, юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунликда фаол қатнашиш бахт даражасини оширишга яна бир имкондир.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда ҳудди шундай акция тадбирлари туманнинг барча ҳудуд ва маҳаллаларида давом этмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати