2021 йилнинг 4 ноябрь куни Булунғур туман Педагогика коллежининг мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов раислигида сайёр суд бўлиб ўтди.
Ўтказилган сайёр судда Булунғур тумани прокурори ёрдамчиси Ш.Норқулов, Булунғур туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори Қ.Яманкуловлар туман Пробация ҳисобида турувчи бир гуруҳ маҳкумлар иштирок этишди.
Сайёр судда сўзга чиққанлар пробация ҳисорбида турувчи шахсларга маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари жиноятга жазо муқаррарлиги белигиланган тартиб қоидаларга оғишмай амал қилиш лозимлиги тўғрисида сўз юритишди. Шундан сўнг туман судининг раиси Ғ.Негматов жазони ижро этиш вақтида белгиланган барча тартиб қоидаларга тўлиқ амал қилган қаътий тузиш йўлига ўтган содир этган қилмишидан пушаймон бўлган яшаш манзилидаги махалла фуқаролар йиғини томонидан ижобий тавсифланган 4 нафар назорат остидаги шахсларни ўталмай қолган жазолари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан шартли равишда озод этилди.
Шунингдек бир нафар назорат остидаги шахс туман ИИБ Пробация ходими томонидан олиб борилган бир қанча тушунтириш ишларига қарамасдан суд томонидан белгиланган чеклов ва мажбуриятларини бажармаганлиги учун туман судининг ажрими билан ўталмай қолган жазо муддати озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.
