Бугун, туманимиздаги 2-сон касб ҳунар мактабининг мажлислар залида туман жиноят ишлари бўйича судининг раиси Ғ.Негматов раислигида сайёр суд бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр судда Самарқанд вилоят ИИБ пробация Бошқармаси ходими Ф.Саттаров, туман прокурори ўринбосари С.Каримов, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.Раупов ва туман ИИБ пробацияси ҳисобида турувчи бир гуруҳ маҳкумлар иштирок этишди.
Сайёр судда сўзга чиққанлар пробация ҳисобида турувчи шахсларга маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жиноятга жазо муқаррарлиги, белгиланган тартиб-қоидаларга оғишмай амал қилиш лозимлиги тўғрисида сўз юритишди.

Шунингдек, 2 нафар маҳкум туман ИИБ пробация гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ва расмий огоҳлантиришларга қарамасдан, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмасдан, белгиланган муддатда яшаш манзилида бўлмаганлиги учун ўталмай қолган жазо муддати оғирроғи билан алмаштирилди, яъни шу жойнинг ўзида қамоққа олинди.
Қобил ЯМОНҚУЛОВ,
туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори.