Жорий йил 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг мажлислар залида жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Ғ.Негматов раислигида суд бўлиб ўтди.
Судда Булунғур туман прокурори ёрдамчи Ш.Норқулов, Булунғур туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори Қ.Ямонқулов ва инспектори С.Ҳазратовлар туман Пробация ҳисобида турувчи бир гуруҳ маҳкумлар иштирок этишди.
Судда сўзга чиқанлар Пробация ҳисобида турувчи шахсларга маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари жиноятга жазо муқаррарлиги белгиланган тартиб қоидаларга оғишмай амал қилиш лозимлиги тўғрисида сўз юритишди.

Шундан сўнг туман Пробация гуруҳида жазо ўташдан бўйин товлаб келаётган туман Пробация гуруҳида Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган Э.Нурбоев ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Б.Пирматов ҳамда Ш.Юсуповларни жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳамда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамай бўйин товлаб келаётган С.Равшановни жазоси озодликни чеклаш жазоларига алмаштирилди.
Қ.ЯМОНҚУЛОВ,
Булунғур туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори.