Булунғур туман “Гулистон” маҳалласи биносида жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов сайёр суд мажлиси ҳамда сайёр қабул ўтказди. Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан айбланган Л. Жинмуратова ва Жиноят кодексининг 177-модаси 2-қисми билан айбланган Д. Баҳодировга оид жиноят ишлари маҳалладошлар кўз ўнгида кўриб чиқилди. Сайёр суд ҳар иккала ҳолатни батафсил муқокама қилиб, айбдорларга тегишли жазо тайинлади.

Шундан сўнг, суд раиси фуқароларга қонунларга риоя қилмаслик, қасддан қонунбузарлик содир этиш қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида гапирди. Шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, 30.03.2021 йилда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 679-сонли Қонун мазмуни ва аҳамиятини тушунтирди.
Ғайратжон НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси.