Бугун, 23 сентябрь куни Булунғур педагогика ва спорт коллежи биносида Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов, туман прокурори катта ёрдамчиси Ш.Норқулов. туман ИИБ ПГ катта инспектори Қ.Ямонқуловлар иштирокида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда туман пробация ҳисобида турувчи бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан тўпланган иш материаллари кўриб чиқилди, 3 нафар назоратдаги шахслар суд томонидан тайинланган ҳукмдан ўзига тўғри хулоса чиқармаган маҳкумларга оғирроқ турдаги жазо турига алмаштириш ҳақидаги тақдимномаларни кўриб чиқди ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан 16 нафар маҳкумлар жазодан шартли равишда озод қилинди.
Мажлис давомида маҳкумларга коррупция қонуннинг мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.