“Ўзагроинспексия”нинг Булунғур туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида"ги Қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан доимий назорат ўрнатилган.
Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даври давомида 9 та наслчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 659 бош наслли қорамолларни парваришлаш, уларни сунъий уруғлантириш сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аммо, Қонун талабларига ҳамма жойда ҳам бирдек риоя этилаяпти деб бўлмайди. Ҳусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида тумандаги мазкур наслчиликка ихтисослашган иккита фермер хўжаликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик тўғрисида”ги Қонуни талаблари қўпол равишда бузилганлигини аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан суднинг ҳал қилув қарорига асосан, фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий жарима қўлланилди, - дейди “Ўзагроинспексия”нинг Булунғур тумани бўлими катта инспектори Санжар Турабов.
“Ўзагроинспексия”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси
ахборот хизмати
ахборот хизмати