ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ
Яқинда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида туман марказидаги “Ўзбекистон” кўчасида фуқаро Ғ.Ў. томонидан кўп қаватли уйларнинг орқа томонига белгиланмаган жойда қурилишдан ҳосил бўлган чиқиндиларни жойлаштирганлиги аниқланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-прем 1-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб 669.000 сўм миқдорида жарима белгиланди.
Шунингдек фуқаро Д.У.га нисбатан белгиланмаган жойга сигарета қолдиғини ташлаганлиги учун МЖтКнинг 91-прем 1-моддаси билан баённома тузилиб 111.500 сўм миқдорида жарима белгиланди.