Мамлакатимизда халқ турмуш фаровонлигини таъминлаш – доимий эътибордаги соҳа саналади. Бунда ғаллачилик муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам шу мақсадни кўзлайди.
Қарорда дон экинлари навларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, мақбул муддатларда экиш ва парваришлаш, бунинг учун зарур бўлган моддий-техник ресурсларни ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш, бошоқли дон ҳосилдорлигини ҳамда фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг манфаатдорлигини ошириш борасида қилиниши лозим бўлган вазифалар аниқ белгилаб берилган.
Туманимизда жорий йил ҳосилини кўзлаб 6290 гектар майдонга ғалла уруғи экилган бўлиб, ялпи 45000 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган. Кўзланган ҳосилни етиштириш мақсадида 779 та фермер хўжаликлари ғалла парваришини авж олдиришган. Юксак агротехника қоидалари асосида парваришланаётган ғаллазорларнинг ҳар гектаридан 70 центнердан ҳосил етиштириш – бош мақсад этиб белгиланган. Бу борадаги ишлар эса талаб даражасида олиб борилмоқда.

ҒАЛЛАЧИЛИК – ТЎКИНЧИЛИК АСОСИ
Ином КАРИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси
Булунғур туман бўлими инспектори.