Инсон меҳнати билан улуғланади. Меҳнати билан оиласи даромадига ҳисса қўшади. Фарзандларининг бахти, келажаги учун курашади. Қўл билан берганга қуш ҳам тўймайди. Мен камбағалман ёки “Темир дафтар”да рўйхатда тураман, деб ҳеч бир ҳаракат қилмаса унда эртанги кунида ўзгариш бўлмайди, боқимандага айланади. Давлатимиз томонидан берилаётган ижтимоий ёрдам орқали тадбиркорлик қилса, таклиф қилинган жойга ишга кириб, сидқидилдан меҳнат қилса келажагига замин яратади.
Улуғой Дониёрова туманимизнинг Хўжамазгил МФЙсида истиқомат қилиб, “Темир дафтар”да рўйхатда туради. Туман ҳокимлиги томонидан намунали янги уй-жой билан таъминланган. Улуғой Дониёрова ҳозирда Янгиариқ маҳалласидаги Меҳнатобод қўрғонидаги 4 қаватли уйда истиқомат қилмоқда.
Улуғой қўлимдан иш келмайди, деб уйда ўтирмади. Янада яхши яшаши, икки фарзандини ҳеч кимдан кам қилмай ўстириш учун пардозловчи касбини ўрганди. Айни пайтда Булунғурдаги кўп қаватли уйларда пардозловчи бўлиб, ҳалол меҳнат қилиб келмоқда.
Наргиза АБДУРАҲМАНОВА.