“Булунғур” МФЙ ҳудудидаги анча йиллардан буён эътибордан четда қолган, ташландиқ, кейинги пайтларда чиқиндихонага айланган жойда қўли гул қурувчилар меҳнати эвазига 2 та, ҳар бири 16 оилага мўлжалланган икки қаватли замонавий уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.
- Қурилишни жорий йилнинг март ойида бошлаган эдик, - дейди “Гашан Лазиз” МЧЖ қурилиш ташкилоти директори Шербек Маҳмудов. - 4 миллиард 20 миллион сўмлик қурилиш ишларини Ғулом Равшанов, Бекзод ва Дилшод Йўлдошев каби тажрибали бригада бошлиқлари бошчилигидаги кўп тармоқли қурувчилар олиб боришди. Уйлар ўртасида қурилган тандирхонада 4 та тандир ва 4 тўртта қозон-ўчоқлар ҳам уй эгаларига манзур бўлди.
- Биз оиламиз билан бундан 50 йил олдин қурилган эски уйда 10 йилдан буён яшаб келаётган эдик, - дейди фуқаро Жамила Ибрагимова. - Мана бу янги уйлардаги замонавий шароитларга ҳавасимиз келди. Нон ёпиш эсимиздан чиқиб кетган экан. Бу яратилган шароитдан биз ҳам фойдаланиб, нон ёпиш, ташқарида овқат пишириш имкониятига эга бўлдик. Бундай ажойиб шароит яратиб берган қурувчилардан биз ҳам чексиз миннатдор миз.
Янги уйларнинг очилишига бағишланган тадбирда маҳалла фаоллари, янги уйлар эгалари, ёшлар ва меҳмонлар иштирок этишди.Туман ҳокими Баҳодир Баҳромов қурувчиларга миннатдорчилик билдириб, уларга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларини кам таъминланган оилалар ва туғма ногиронларга янги уйларнинг калитини топширди.
- Бундай илтифотдан бошимиз кўкка етди, - дейди Хўжамазгил МФЙ фуқароси, 21 ёшли Жалил Мазанов. - Ўтган йили маҳалламиз оқсоқолларининг бевосита ёрдами туфайли никоҳ тўйимиз бўлиб ўтган эди. Бугун эса мустақил юртимизнинг бағри кенг раҳбарлари шарофати билан янги, замонавий 2 хонали уй соҳибига айландик. Бундай ғамхўрлик учун барчага оиламиз номидан чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Шунингдек, Ғўбдин массивида қурилган бир қаватли янги замонавий турар жойларнинг калити ҳам ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Раббим ҲОТАМОВ.