Жорий йилнинг 21 июнь куни “Булунғур” МФЙ ҳудудидаги “Нуронийлар” марказида маҳалланинг “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”ида рўйхатда турувчи хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг диний ишлари бўйича қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси бош мутахассиси Икром Равшанов, фукаролик ишлари буйича Жомбой туманлараро судининг раиси Жамшид Файзуллаев, Булунғур туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин – қизлар бўлими бошлиғи Насибали Мамадиёрова, Булунғур туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Баҳром Кенжаев, “Булунғур” МФЙ раиси Норбек Эшқуловлар билан сайёр қабулда иштирок этишди.
Нотиқлар сайёр қабул давомида “Булунғур”МФЙдаги “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”ида рўйхатда турувчи хотин-қизлар муаммоларини савол-жавоблар орқали атрофлича муҳокам қилиб, уларга Республикамиз хотин-қизлари учун Президентимиз томонидан чиқарилган Фармон ва Қарорлари тўғрисида ҳаётий мисоллар билан тушунтириш ишлари олиб боришди.
Сайёр қабул давомида “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” рўйхатида турувчи Хуршида Алимардоновага тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олиш йўллари тушунтирилди. Фуқаро Сарвиноз Алимқулова уй-жой олиш ҳақида мурожаат қилди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” рўйхатида турувчи хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган жуда кўп муаммоли саволлаирга тўлиқ ва аниқ жавоб олдилар.
