МАҲАЛЛАДА НИМА ГАП?
Туман марказидан ўтган Самарқанд - Тошкент темир йўли атрофида катта ободончилик ишлари олиб борилди. Темир йўлнинг ҳар икки томонидаги мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Бегона ўтлар ва тиканлар ўриб олинди. Бу ишда ҳудудидан темирйўл ўтган Амир Темур, Самарқанд, Улуғбек МФЙ фуқаролари фаол иштирок этишди. Хайрли ишга Булунғур, Меҳржон маҳаллалари вакиллари ҳам ҳисса қўшишди.
* * *
Булунғур МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар боғи”да туман Маданият уйининг янги, замонавий биноси қурилиши бошлаб юборилди.
* * *
Бешқўтон МФЙдаги “Булунғур” қабристонида катта айвон қурилиб, атрофига ўриндиқлар ўрнатилди, йўлаклар тартибга солинди. Ҳашар йўли билан амлга оширилган бу ишда 100 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди.
* * *
Ғўбдин массивидаги Пахтабоши қишлоғида қурилган янги намунали уй-жойларда 100 нафар оила уй тўйларини ўтказишди. Янги уйларда яшовчилар учун “Сувоқова” ДУК томонидан тоза ичимлик сув билан таъминловчи 2 та артезиан қудуғи ишга туширилди.
Раббим ҲОТАМОВ.