Бугун туманимиздаги 55-умумтаълим мактабида белгиланган карантин талабларидан келиб чиыиб 1-4 синф ўқувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
Унда “Қуёшни эркалаб” номли шеърий тўплами муаллифи, истеъдодли ёш шоира Маҳкамой Абдушукурова, “Улғайиш азоби” шеърий тўплами муаллифи, Самарқанд Давлат Университети кимё факультетининг 3-курс талабаси Санжар Тошбеков ва “Булунғур ҳаёти” газетаси мухбири Тўлқин Шербоев, жамоатчи мухбири Саид Турдиевлар ҳам иштирок этишди.



Тадбирнинг иккинчи қисмида 1-4 синф ўқувчилари ўз чиқишларида шеърларни ифодали ўқиш, рақс тушиш, доира, танбур ва рубоб сингари чолғу асбобларидан фойдаланган ҳолда куйлар ижро этишди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга ёш шоирлар ўзлари муаллифлигида чоп этилган шеърий китоблардан совға қилишди.
Наргиза АБДУРАҲМАНОВА,
55-умумтаълим мактабининг тарғиботчиси.