Мактабимизда 150 нафар ёшлар миллионлар севган спорт тури футбол билан шуғулланишмоқда. Уларга 6 нафар маҳоратли тренер-ўқитувчилар футболнинг ўзига хос сирларини ўргатишмоқда.
Ёш футболчиларимиз туман ва вилоят биринчилиги мусобақаларининг доимий иштирочиси сифатида ишқбозлар олқишига сазавор бўлмоқдалар. Мактабимизнинг “Диёр” стадионида тўп суриб вояга етган ёш футболчиларимиз айни пайтда бошқа вилоятлардаги турли жамоаларида ҳам етакчи фулболчи сифатида тўп суришмоқда.
Мактабимиз раҳбарлари, мураббийлари “Металлург” жамоасида етакчи ўйновчи тренер бўлиб фаолият кўрсатаётган футболчи Шуҳрат Тожибоев, “Қизилқум” жамоаси ҳужумчиси Жасур Азимов каби кўплаб шогирдларимиз билан фахрланишади. Шунингдек, вилоятимиздаги “Олимпия заҳиралари” футбол мактаби ва футбол акдемиясида таҳсил олаётган шогирдларимиз Бердиёр Кимёев, Сардор Назаров кабилар билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Келгусида мактабимизда таълим олаётган ёш футболчилар орасидан Республикамизнинг машҳур “Пахтакор” футбол жамоасининг афсонавий футболчилари - Берадор Абдураимов, Геннадий Красницкий, Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Ходжипанагис каби етук футболчилар етишиб чиқишига ишончимиз комил. Шу сабабли мактабимизда ёш футболчилар учун барча қулай шароитлар яратилган.
Фахриддин ХУДОЙҚУЛОВ,
туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби услубчиси.