Оилавий спортчилар Амоновлар оиласи туман ва вилоят биринчилиги мусобақаларининг доимий иштирокчиси ва совриндорлари
Элобод МФЙ ҳудудидаги Ертешар қишлоғида яшовчи Авазжон Амоновлар оиласи оилавий спортчилар сифатида туман биринчилиги мусобақаларининг доимий ғолиби, вилоят босқичининг доимий иштирокчиси ва совриндори.
- Оиламизда 4 нафар ўғил ва 3 нафар қизлар вояга етмоқда,- дейди оила бошлиғи Авазжон ака Амонов. - Уларни соғлом вояга етказиш мақсадида ҳовлимизда кичик спорт майдончаси ташкил этдик. Спортнинг гимнастика, гантел, оғир атлетика, кураш турлари бўйича шуғулланиш учун ҳамма мосламаларни ўзимиз қўлдан ясадик. Ёшлигимда ўзим ҳам спортнинг кураш тури билан шуғулланганман. Лекин, мусобақаларда иштирок этмаганман. Тўйларда, турли тадбирларда ўз тенгқурларим билан курашганман.
Айни пайтда Аваз аканинг ўғиллари Азимжон Педагогики ва спорт коллежини имтиёзли битириб, жимоний тарбия ва спорт олийгоҳигаўқишга киришга тайёргарлик кўрмоқда. Аббосжон 49-ўрта мактабнинг 10-синфида ўқиш билан бирга спортнинг юнон-рум кураши бўйича шуғулланмоқа. Абдуллажон Олимпия заҳиралари коллежида ўқияпти. Бухорода ўтказилган Республика очиқ биринчилигида спортнинг юнон-рум кураши бўйича биринчи ўринни эгаллади. Хуршиджон 49-ўрта мактабнинг 6-синфида ўқийди. У ҳам юнон-рум кураши бўйича таниқли ва тажрибали мураббий Раббим Ташановдан курашнинг ўзига хос сирларини ўрганмоқда. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган вилоят биринчилиги мусобақаларида иштирок этиб, 32 килограмм вазнда барча тенгқурларини доғда қолдириб, вилоят чемпиони деган шарафли ном соҳиби бўлиш билан бирга катталар 1-разряди нормативини бажарди.
Раббим ҲОТАМОВ.