Ёшлигимдан спортга меҳр қўйганман. Шу сабабли спортнинг футбол, волейбол, сузиш, велоспорт турлари билан шуғулланиб вояга етдим.
Айни пайтда туманимиздаги 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактабида тренер-ўқитувчи бўлиб ишлаяпман. Болаларга спортнинг мини футбол, велоспорт, волейбол турлари бўйича машғулотлар олиб бораяпман.
Ёз ойининг ҳозирги жазирама кунлари спорт мактаби ҳудудидаги сузиш ҳавзасида 30 нафар қиз болаларга сувда сузишни ўргатаяпман. Юқорида санаб ўтилган спорт турлари бўйича Жасмина Абдураззоқова, Лайло Норбоева ва бошқа шогирдларим ҳам туман ва вилоят миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишиб, муносиб ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Келгусидаги мақсадим - шогирдларимдан жаҳон ва Олимпия чемпионлари тайёрлашдан иборат. Олий мақсад сари интилишдан асло чарчамаймиз.
Бибиойша МАМАЮСУПОВА,
“Олимпия” стадиони қошидаги 2-Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийи.