Бугун, 8 сентябрь куни Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Баҳрамов олиб борди.
Сессияда кун тартибига киритилган 1 та масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловни ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округининг Булунғур туманидаги участка сайлов комиссиясидаги аъзолигига номзодларни тавсия этиш ҳақида
Сессияга киритилган масала юзасидан Булунғур туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси О.Саттаровнинг Булунғур тумани ҳудудидаги участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар бўйича ахбороти эшитилди.
Сессия кун тартибига киритилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.