Жорий йил 9 август куни Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва сессияга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия ишига туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Баҳрамов раислик қилди. Сессияда кун тартибига киритилган 8 та масала кўриб чиқилди.
1.Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Г.Негматовнинг 2021 йил 2-чорак давомида одил судловни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида
2.Жомбой туманлараро Иқтисодий суди раиси Н.Турсунованинг суд томонидан 2021 йил 2-чорак давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
3.Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Файзуллаевнинг Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2021 йил 2-чорак давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
4.Булунғур туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва асосий кўрсатгичларни 30 фоизга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Ҳабибуллаев ҳисоботи.
5.Булунғур тумани Адлия бўлими бошлиғи Ғ.Якубовнинг 2021 йил 2-чорак давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
6.Ташкилий масала.
7.Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси А.Умматовнинг ахбороти ва сайланган депутатларнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида.
8.Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак даромадлар прогноз режасининг ошириб бажарилган қисми ҳамда 2021 йил бошига сақланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида (Ж.Нарзиев).
Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.