Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Б. Баҳрамов очди. 10-Олмазор сайлов округидан туман Кенгаши депутати.Н.Ҳайдарова сессия котиби этиб сайланди.
Сессия кун тартибидан жой олган масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Б. Баҳрамов ахборот берди.
Туманнинг бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида туман ҳокими ўринбосарлари Ш. Дуланов ва А.Халикулов, туман давлат солиқ инпекцияси бошлиғиК.Тенглашов ва молия бўлими мудири Ш.Базаровлар ҳисобот беришди. Туманички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар бўйича ўринбосари Ғ.Маматов, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси А.Ҳамраев, халқ депутатлари туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Алиқулова,халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси А.Қушбақов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази миграция бўйича инспектори Ф.Холбоев, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши раиси ўринбосариА Маллаев,географик объектларга ном бериш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосариХ.Қосимовларнинг ҳам сессия кун тартибидаги ўз соҳаларига тегишли масалалар юзасидан ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.