Бугун, Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари ва кун тартибига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сессияга халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши раиси Баҳодир Баҳрамов раислик қилди.
Сессияда 5 та масала муҳокама қилинди. Биринчи масала – аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Б.Босимовнинг ҳисоботи эшитилди.
- 2020 йил аҳоли бандлигини таъминлаш йиллик 3287 тага режалаштирилган
эди. Амалда 5074 нафар ишсиз фуқароларга бандлик юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ёки шу мақсадлар учун Бандлик жамғармаси томонидан 1 млрд. 854 млн. 614 минг сўм маблағ сарфланди. Жорий йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича режамиз 707 нафарни ташкил этмоқда. Январь-февраль ойлари учун эса 32 та режалаштирилган. Амалда 58 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди, - деди Б.Босимов.
Шунингдек, сессияда кун тартибидаги бошқа - маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбааларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 3 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш тўғрисидаги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорати бўйича туман инспекцияси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.