Яқинда туманимиздаги 18-умумтаълим мактабида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, маҳалла фаоллари ва ўқитувчилар иштирокида янги 2021-2022 ўқув йили бошланиши олдидан йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққан мактаб директори Тўлқин Ражабов қатнашчиларга янги ўқув йилида ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун барча шароит яратилганлиги, ўқиш даврида ўқувчиларнинг билим даргоҳида мактабда ўрнатилган тартиб-қоидаларга тўла амал қилишлари лозимлиги тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, онлайн ва офлайн тарзда ўқиш истагида бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам давоматга жавобгарлиги ҳамда ота-оналарнинг масъулияти, ўқувчиларнинг мобил телефондан фойдаланиш қоидалари, кийиниш маданияти, пандемия даврида ўқувчиларни антицептик воситалар билан таъминлаш, тарбияси оғир ўқувчилар билан алоҳида ота-оналари билан биргаликда шуғулланиш лозимлиги хусусида сўз юритди.
Йиғилишда иштирокчиларга мактаб ўқувчилари ҳаётига бағишланган видеоролик ҳам намойиш этилди. 
Ота-оналар томонидан берилган саволларга мактаб маъмурияти томонидан батафсил жавоблар берилди.
Тўлқин ШЕРБОЕВ