Қишлоқ хўжалик касб-ҳунарколлежида 2018-2019-ўқув йили бошланиши муносабати билан бу ерда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрамига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда коллежнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Райимқул Хўжамуродов, коллеж директори Мурод Намозов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Фаррух Турсунқулов, коллеж хотин-қизлар кенгаши раиси Моҳира Қушбекова ва психологи Ойбек Камоловлар сўзга чиқишиб, мамалакатимизда таълим- тарбия жараёнида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, коллежнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги, ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги иштироки, кийиниш маданияти, дарс машғулотларида иштирок этиши, ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, қизларни эрта турмшга бермаслик масалаларида кенг тушунча бериб ўтишди.
Тадбирда иштирок этишган ота-оналар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Уларнинг берган саволларига тегишли эса тегишли жавоблар берилди.
Йиғилиш иштирокчилари учун “Ҳужрадаги зулмат” видео фильми намойиш этилди.
Раббим ЭРГАШЕВ.