O`zLiDeP Булунғур туман Кенгаши раисининг ўринбосари аппарат рахбари Алишер Шодмонов тумандаги Нурли йўл маҳалласи аҳолисига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли янги китобининг тақдимотини ўтказиб, мазкур китобининг мазмун-моҳияти, унда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида мазкур китобда юритилган фикрларни йиғилиш иштирокчиларига етказди.
