Туман Санитария-эпидемология осойишталиги ва жамоат саломатлиги (СЭО ва ЖС) бўлими бактериология лабораторияси ходимлари эл саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилишмоқда.
Асосий вазифамиз лабораториямизда асосан бактериологик текширувлар ўтказишдан иборат. Бактериологик лабораториямизда туманимиз миқёсидаги барча ичимлик сувларини, очиқ сув ҳавзаларини, умумий овқатланиш корхоналари, даволаш-профилактик муассасалари, мактаблар, боғчалардан олиб келинган намуналар санитар-бактериологик текшируви ва диагностик анализи каби ишлар амалга оширилади.
Бундан ташқари ҳозирги кунда пандемия даврида лабараториямизда COVID-19 инфекциясини ПЗР (Полимераз занжирли реакция) усулида текшириш учун аҳолидан бурун-томоқ суртмасини олиб, вилоят вирусология бўлимига текширув учун жўнатамиз. Текширув натижалари билан тегишли бўлим ходимлари шуғулланишади.

Шу кунгача бактериология лабораториямизда коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида 8900 та бурун-томоқ суртмаси олиниб, вилоят вирусология лабораториясига ПЗР (Полимераз занжирли реакция) усулида текшириш учун юборилди. Шунингдек, жами 635 та умумий сув таҳлилидан 116 таси очиқ сув манбаларидан олинган. Озиқ-овқат корхоналаридан 114 та намуна олиниб, таҳлил қилинди. Даволаш профилактик муассасаларидан олинган 122 та таҳлил намуналари текширилди.
Бу ишларни амалга оширишда олий тоифали бактериолог шифокорларимиз Шаҳноза Мамаражабова, Нигора Джабборова, олий тоифага эга бўлган Маърифат Темирова, Феруза Камолова, Эльвира Аблетифова, Наргиза Атахаджаева, Гулмира Холбекова, Барно Абдураҳмонова каби лабарантларимиз ва кичик техник ходимларимиз Насиба Акбутаева ва Ўғилой Дўсбековаларнинг хизмати катта бўлмоқда.
Гавҳар РАҲМАТОВА,
туман СЭО ва ЖС бўлими
бактериология лабараторияси бошлиғи.