COVID-19га қарши эмлаш ўтказишдан мақсад - коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва ушбу касаллик асоратидан ўлим ҳолатларининг олдини олишдан иборат.
Коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалиётга киритиш ва эмлаш жараёни - босқичма босқич олиб борилади.
Вакцинага бўлган эҳтиёжни эътиборга олиб, COVID-19 юқиш хавфи ва асоратлар бериш эҳтимоли юқори бўлган аҳолини биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган, кейинги босқичларда барча 18 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолини эмлаш белгилаб олинди.
COVID-19га эмлаш биринчи навбатда ўтказиладиган шахслар қуйидагилар:
65 ёшдан катта аҳоли, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлари бор бўлган ахоли (қандли диабет, юқоринафас йўллари, ўпка, юрак-қон томир тизими, сийдик йўли ва бошқа сурункали касалликлар), Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, журналистлар, ОАВ ходимлари, транспорт ходимлари (метро, темир йўллар, аэропорт ва бошқалар), мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда хизмат қилаётган ходилар, чет давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар ва меҳнат мигрантлари.
Ҳурматли фуқаролар!
2021 йил 1 мартдан бошлаб оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. Бу ишларнинг барчаси сиз ва сизнинг оила аъзоларнингиз соғлиғи учун. Шундай экан, барчангиз ушбу тадбирларда фаол иштирок этинг ва ўз соғлиғингизга беэтибор бўлманг.
Улуғбек ҲАСАНОВ,
туман СЭО ва ЖС бўлими врач-эпидемиологи.