Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йил 28 август куни “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида”ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда барча тегишли ташкилот раҳбарлари, айниқса, таълим муассасалари раҳбарларига жуда кенг кўламдаги ишлар юклатилди ҳамда ҳар бир раҳбарўз касбини садоқат билан бажариб, фаолиятига масъулият билан ёндашиши кераклиги (айниқса пандемия даврида) таъкидлаб ўтилди.
Бугунги кунда халқ таълими бўлимига қарашли таълим муасасасаларида ўқувчилар коэффиценти ошиши муносабати билан яна туманимизда 3 та янги 69, 70, 71-умумий ўрта таълим мактаблари ўз фаолиятини бошлади. Тумандаги Булунғур агросаноат ва сервис коллежи биносида 69-умумий ўрта таълим мактаби, Булунғур иқтисодиёт ва сервис коллежи биносида 70-умумий ўрта таълим мактаби, Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежи биносида 71-умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилди.
Барча таълим муассасаларида ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар иштирокида ижтимоий сўровномалар ўтказилиб, ўз фарзандининг таълим муассасасига дарсга қатнашиши тўғрисидаги фикр ва муносабатлари педагоглар томонидан ота-оналар иштирокида ҳаққоний ҳамда шаффофлик билан аниқлаб олинди. Барча сўровномалар таҳлил қилинганда, натижалар шуни кўрсатди-ки, 79 фоиз ота-оналар мактабларда анъанавий дарс жараёни бошланишига, 21фоизота-оналар эса ўз фарзандларининг онлайн тарзда уйда таълим олишига ўз муносабатларини билдирдилар.
Булунғур туман халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларида 2020-2021 янги ўқув йилига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида кенг йўналишдаги амалли дастурлар тузиб олинди ҳамда шу дастур асосида жуда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.Шу йилнинг 4 сентябрь куни тумандаги3, 36-умумий ўрта таълим мактабларида, 5 сентябрь куни эса 2, 46-умумий ўрта таълим мактабларида жуда катта амалийсеминар бўлиб ўтди. Семинарда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги вакиллари, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Л.С.Махманов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмат бошлиғи А.Умматов ҳамда секторлар кесимидаги таълим муассасалари раҳбарлари, ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактабларга бириктирилган тиббиёт ҳамширалари, маҳалла раислари, шунингдек, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Бундан ташқари бошқа таълим муассасаларимизда бўлим томонидан белгиланган жадвал асосида 2020-2021 ўқув йили бошланишиолдидан (пандемия даврида) ўқувчиларни мактабга мослаштириш, уларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дарсларга қатнашувини таъминлаш, масофа сақлаган ҳолда синф хоналарда дарс жараёнига тўлиқ тайёргарлик кўриш мақсадида репетитцион жараён бўлиб ўтди. Бу жараён халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган сценарий ва тавсияномалар, Сан Пин қоидалари асосида ташкил этилди.
Замира АЛИҚУЛОВА,
туман Халқ таълими бўлими мудири.